Зума: "Челси" сафида ўзимнинг иккинчи голимни урганимдан бахтлиман"

Aslanov Jasurbek
5 янв 2015, 17:19
"Челси" ҳимоячиси Курт Зума "Уотфорд"га қарши Англия Кубоги 1/32 финал учрашувида (3:0) ўзининг ва жамоасининг ҳаракатларидан кўнгли тўлгани ҳақида таъкидлади.

"Жуда бахтлиман, чунки "Челси" сафида ўзимнинг иккинчи голимни урдим ва дарвозамиз тўрини қуруқ сақлаб қолдиқ. Мен ҳимояда ўйнайман ва хар бир ҳимоячи учун гол қўйиб юбормаслик катта аҳамиятга эга.

Учрашувнинг биринчи бўлими биз учун жуда омадли бўлмади, ўйинни режалаштирганмиздек аста-секинлик билан бошладик. Аммо иккинчи таймда яхши ҳаракат қилдик ва 3та гол уришга муваффақ бўлдик, шу сабабли ишлашда давом этишимиз керак" - дейди Зума.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com