“Зомин”: Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал ўйинига тайёргарликни давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
14 апр 2018
Хабарингиз бор, эртага “Зомин” жамоаси Ўзбекистон Кубоги 1/16 финалида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади.

Ўзбекистон профессионал лигаси ПРО-лига ўйинларининг “Б” гуруҳида иштирок этаётган “Зомин”жамоаси дастлабки иккита турда ғалабага эришиб, ўз гуруҳида карвонбошилик қилиб келмоқда. Бу йилги мавсумда жамоа ўз олдига катта мақсадларни қўйиб, гуруҳида 1-ўринни эгаллашдир.

Эртага жамоа Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал ўйинида Суперлига иштирокчиси “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Ушбу ўйинга “Зомин” жамоаси 2 маҳалдан Зомин марказий ўйингоҳи тайёргарлик олиб бормоқда.

“Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинга“Зомин” жамоасининг тахминий таркиби: Жавоҳир Комилов, Шуҳрат Садирдинов, Азамат Абдуллаев, Убайдулло Набиев, Шерзод Жалилов, Турсунмурод Ҳамдамов Беҳруз, Дўстмуродов, Ҳазрат Турсунқулов, Достон Тошматов, Сардор Қаҳҳоров, Жонибек Кўчимов.
Захира: Шахзод Абдураҳимов,Элбек Жуманов, Шоҳжаҳон Аббосов, Элдор Каримов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Зомин” ПФК матбуот хизмати