

Ушбу шиор остидаги мини футбол мусобақалари бу сафар Сирдарё вилоятида жойлашган "Зомин" болалар соғломлаштириш оромгоҳида ташкил қилинди. Мусобақада болалар 6 та жамоага бўлинган ҳолда бахсларга киришишди. Мусобақа сўнгида ғолиб жамоа ва барча қатнашчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар топширилди.





