Жамоанинг кейинги тақдири қандай кечади? Режалар қандай? Бу каби саволларга жавоб олиш мақсадида жамоа мураббийи Зоир Тўрақуловга мурожаат қилдик.
- Режага кўра, 7 январдан Ғузорда йиғиламиз - дейди З.Тўрақулов. - Бу борада футболчиларга қўнғироқ қилиб, огоҳлантириш бермоқдамиз. Ўзини олий лига клубди синаб қўрмоқчи бўлганлар эса кетмоқда.
- Очиғини айтганда, жамоанинг эртанги куни қандай кечишини айта олмайман. Чунки ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Раҳбарият 7 куни йиғилишимизни айтган. Шу куни йиғилиш бўлади ва режалар ошкор этилади. Таҳминан 10 январга бориб кўп нарса ҳал бўлса керак.
- Жамоада қоламанми ёки йўқми буни вақт кўрсатади. Агарда раҳбарият қолишимни истаса музокара ўтказамиз. Ўзимга қолса, бу йил “Шўртан”да ҳаммасини бошидан бошламоқчиман.
- Олий лигага чиқиш вазифаси қўйилса, буни уддалашга ишонаман. Ўтган йили ёшлар жамоамиз сафида ўзини кўрсата олган бир қатор ёшлар бор. Уларни олдига 2-3 та маҳоратли ўйинчилардан кўшган холда, курашчан жамоа туза оламиз деб ўйлайман. Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳаммасини нольдан бошламоқчиман. Бунинг учун олдин раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди