

"Ибранинг машғулотларини кузатганим туфайли унинг голларидан ҳайратланмайман. Чунки у чемпион. Златаннинг ҳозирги ҳолатини сақлаб қолиш жуда қийин. Сабаби шундаки, у яхши формада бўлганида деярли ҳар доим иккитадан гол уради", — деди италиялик мутахассис "Football Italia" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли швециялик ҳужумчи А Сериянинг жорий мавсумида 11 учрашув ўтказиб, 14 та голга муаллифлик қилишни уддалади.



