Златан: “Вирус менга “чақирув” ташлади ва уни енгиб ўтдим. Бироқ, сиз таваккал қилманг, чунки …”

Eldor Akmurzayev
29 окт 2020
Коронавирусдан тузалган “Милан” форварди Златан Ибрагимович инфекция ҳақида гапирди.

“Вирус менга “чақирув” ташлади ва уни енгиб ўтдим. Бироқ, агар сиз Златан бўлмасангиз, унда таваккал қилманг. Бошингиз билан ўйлаб, қоидаларни ҳурмат қилинг. Доимо ижтимоий масофани сақланг ва ниқобларни тақиб юринг”, дея айтган Ибрагимович.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли ҳужумчида COVID-19 вируси 24 сентябрда аниқланганди. 9 октябрда эса у инфекциядан тўлиқ фориғ бўлди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Rassegnatweet