Златан: "Синиша Михайлович учун "Болонья"да текинга ўйнашга тайёр эдим"
23 ноя 2020 18:04
Янгиликлар
Златан: "Синиша Михайлович учун "Болонья"да текинга ўйнашга тайёр эдим"
"Синиша ажойиб инсон, у билан ишлаш бахтига муяссар бўлганман. Аввалига бир-биримизни ёқтирмадик, бироқ мен уни яхшироқ таниганимдан сўнг Синишага кўнглим тушди. Мен доим айтганман: "Агар урушга бориш керак бўлса, Синиша биринчи сафда бўлади. Мен эса иккинчи".
Михайлович "Болонья"га ўтишим учун ҳаммасини қилганди. Унга тўғрисини айтдим ва аввалгидек югура олмаслигимни тушунтирдим. Синиша эса олдинда туриб вазиятлардан фойдаланишимнинг ўзи кифоя эканлигини айтди. У тўғри сўзларни топа олганди.
Мен у учун "Болонья"да текинга ўйнашга тайёрлигимни маълум қилдим. Кейинроқ, "Милан" пайдо бўлди. Менда "Болонья" ёки "Милан" эмас, фаолиятимни давом эттириш ёки якунлаш танлови бор эди", - деди Ибрагимович.

Златан жорий мавсум А Сериянинг олтита ўйинида 10 та гол урди ва битта голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар