

"Биз ҳар икки ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилдик, вазиятлар яратдик. Аммо футбол шундай - сен тўп киритмасанг ғалаба қозона олмайсан. Вазиятлардан фойдаланмасанг барчаси қийинлашади ва рақиб вазият яратади. Улардан бирини МЮ голга айлантира олди. Хатолар учун тўлашга тўғри келади.
Бу ўйинда гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Энди навбатдаги ўйинлар ҳақида ўйлаймиз", - деди Ибрагимович.



