

Кўрик натижаларидан маълум бўлдики, "шаҳарликлар" ҳимоячиси 3 ҳафта атрофида майдонга туша олмайди.
Зинченко мушаклардаги жароҳат сабаб Украинанинг октябрь ойидаги ўйинларида қатнаша олмайди. "Сариқ-кўклар" Францияга қарши ўртоқлик, сўнгра Миллатлар Лигаси доирасидаги Германия ва Испания терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Александр Зинченко 2020/21 йилги мавсум ҳали "Манчестер Сити" таркибида майдонга тушмади.



