Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Зиконинг фикрича, миллий жамоа форварди Неймар сардор бўлишга тайёр эмас.
"Жамоамиз сардори бу вазифани бажара олмаяпти. У футбол ҳақида ўйласа бўларди. Аммо бунинг ўрнига футболчилар Ироқ ўйин чўзган дейишмоқда. Бу уларни ҳавотирга солмаслиги керак. Ундан кўра футбол ўйнашсин" - дейди Зико.