

"Ҳар бир мураббийнинг ўзининг услуби бор. Масалан мен бошқача одам бўла олмайман, бундан ташқари мураббийлик учун ўқиган курсларимда мен доим ўзимдек бўлиб қолишим кераклигини айтишган.
Бу тўғри, сабаби ҳар бир инсоннинг камчиликлари ва кучли сифатлари бўлади. Сизга аниқ айта оламанки, Симеоне фантастик мураббий, у доим ўзидек қолади", - дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун бўлиб ўтади.



