Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда

Mirjalol Normatov
8 авг 2025
"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан мураббийлик фаолиятига қайтишга яқин.

У 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бунга қадар ҳам бу хабар кўп янграганди. Бироқ бу сафар барчаси жиддийга ўхшамоқда.

Маҳаллий журналист шундай ёзади: "Дешам 2026 йилда истеъфога чиқарилади. Шундан кейин термани Зидан бошқаради. Қандай бахт! Бу амалга ошади, барчаси келишиб қўйилган".

Манбанинг ёзишича, барчаси яқин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe