Зидан: "Бэйл учун хурсандман, у захирадан майдонга тушиб, "Ал-Жазира"га қарши ўйин тақдирини ҳал қилди"
14 дек 2017 12:10
Янгиликлар
Зидан: "Бэйл учун хурсандман, у захирадан майдонга тушиб, "Ал-Жазира"га қарши ўйин тақдирини ҳал қилди"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Ал-Жазира"га қарши клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финал баҳсидан сўнг, ўйин ҳақида фикр билдирди.
Учрашув 2:1 ҳисобида мадридликларнинг ғалабаси билан якун топди.
"Гарет Бэйл учун хурсандман. У захирадан майдонга тушиб, баҳс тақдирини ҳал қилди. Натижа адолатли. Учрашув давомида бизга осон бўлмади, аммо бу футбол. Баъзида тўп дарвозага киришни истамайди, аммо ўйнашда давом этиб, вазиятлар яратиш лозим.
Видеотакрорлар? Тизим шундай ишлайди, кўникиш керак. Касемиро урган гол такрорий лавҳасида нима бўлганини билмаймиз" - дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар