Зидан: “Азар тайёр. Биз хурсандмиз”

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ 2-тури доирасида “Боруссия М”га қарши ўйин олдидан жамоа вингери Эден Азарнинг ҳолати ҳақида гапирди.

“Азар шуғулланяпти, у тайёр. Бу яхши янгилик. Уни сафга қайтганидан хурсандмиз.

Эдендан учрашувда қандай фойдаланишни кўрамиз. Бу биз учун жуда яхши янгилик”, – деди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” ва “Реал” ўртасидаги учрашув бугун тунда 01:00 ўтказилади.


Манба: Canal+