Жозе Моуриньо: «Шрюсбери»га қарши ўйин қийин бўлишини сезгандим»

Narzulla Saydullayev
29 окт 2014, 10:00
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия лига кубоги 1/8 финали доирасидаги «Шрюсбери»га қарши баҳсдан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.
«Олдиндан ўйин қийин бўлишини билардим. Қийинчиликдан бошқасини кутмаётгандим. Хатто қўшимча таймлар бўлади деб ўйлагандим.

Якшанба куни ўйнаган тўрт нафар футболчи бугун ҳам ўйнади. Улар бошқаларга ажойиб намуна бўлишди. Чех ва Оби Микел каби футболчилар доим ҳам майдонга тушмасдан имкон берилганида юқори профессионаллик намойиш этишлари ажойиб», – дейди Моуриньо.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru