Жерар Пике: "Барселона" ҳар йили Чемпионлар Лигасини юта олмайди"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2014, 15:44
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике АПОЭЛга қарши ўйиндан олдин, ўз клуби ниятлари ҳақида гапириб берди.
"Чемпионлар Лигасини ҳар икки ёки уч йилда ютиш қийин. Ҳозиргача бор-йўғи тўрт марта ғолиб бўлганмиз.
Шубҳасиз, "Барселона" кучли футболчилар авлодига эга ва бундан фойдаланиб қолиш керак. Биз кўпроқ соврин ютишни хоҳлаймиз, аммо ҳар йили Чемпионлар Лигасини юта олмаймиз. Бундай босимга ҳеч ким чидай олмайди" - дейди Пике.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru