ЖЧ-2014. Депай Голландия сафида мундиалда гол урган энг ёш футболчига айланди

Narzulla Saydullayev
19 июн 2014
Австралия — Голландия (2:3) учрашувида гол урган Мемфис Депай голландлар сафида Жаҳон чемпионатларида тўп киритган энг ёш футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳисоб 1:2 бўлиб турган вақтда захирадан майдонга тушган Депай голли пас оширди ва 68-дақиқада гол урди.

Бундан олдинги рекорд Будевайн Зенденга тегишли эди. У ЖЧ-1998да 21 ёш 10 ойлик вақтида гол урганди. Депай ҳозир 20 ёшу 4 ойлик.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru