

- БАА Осиё вакили бўлсада, жаҳон чемпионати мезбони. Шунинг учун улар билан бўлиб ўтадиган ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрган эди. Бу мусобақада мен ва жамоадошларимнинг ўйини ўхшаяпти ва биз йирик ҳисобда ғалабаларга эришяпмиз. Олдимизда яна 4та ўйин бор. Агар уларда ҳам ғалаба қозонадиган бўлсак мусобақа ғолибига айланамиз. Аммо гуруҳ ўйинларидан келиб чиқиб якуний хулосага келиш керак эмас. Асосий ўйинлар плей-офф босқичида бошланади.



