"Зарангар" Нигерия ёшлари билан ўртоқлик учрашуви ташкил этмоқчи

Narzulla Saydullayev
26 мар 2019
2011 йилда ташкил топган Бухоро вилоятининг "Зарангар" жамоаси жорий мавсумдан ПРО-Лига "Б" гуруҳида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Клуб уй учрашувларини Ғиждувон туманидаги "Зарангар” ўйингоҳида ўтказади. Клуб 2018 йилги футбол бўйича  Бухоро вилояти биринчилигида 1-ўринни эгаллади ва вилоятнинг Суперкубок баҳсида ғалаба қозонди. Ҳозирги кунда "Зарангар" жамоаси ПРО-Лига баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа  аъзолари мураббийлар Комил Самиев ва Абдурасул Рашидов, ҳамда жамоа раҳбари Фурқат Тоировлар бошчилигида кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдалар.

Жамоа олдига жорий мавсумда ПРО-Лига "Б" гуруҳида муносиб иштирок этиш ва мавсум якунида ПРО-Лига "А" ўйинларига йулланма олиш каби вазифалар қўйилган.

Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, "Зарангар" айни дамда юртимизда меҳмон бўлиб турган Нигерия (U-23) жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур учрашув 2019-йил 30 март куни соат 16:00 да Ғиждувон туманидаги "Зарангари" ўйингоҳида бошланиши режалаштирилмоқда.

Акбар Мирзаев тайёрлади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia