

- Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бир кунда йиғилди ва Ироққа қарши ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ўйинда кўплаб голлар кирита олмаган бўлсакда, якунда ғалабани қўлга киритдик. Ғалаба билан футболчилар ва мухлисларни табриклайман. Ватанимиз жамоаси шарафини илк маротаба ҳимоя қилдим. Терма жамоалар миқиёсидаги дастлабки учрашувим бўлди. Бир кунлик тайёргарлик жараёнида имкон қадар яхшироқ ҳозирлик кўришга интилдик. МТЖ? 24 июлдаги баҳсда бош жамоамиз сафида ўйнаш-ўйнамаслигим энди ҳал бўлади.



