

Учрашувда меҳмонлар сафида Умар Эшмуродов, Зафар Полвонов ва Суннатилла Мамадалиев гол уришди. Шундай қилиб, Полвонов голли сериясини 3та ўйинга етказиб олди.
Дастлабки 9та турда умуман тўп кирита олмаган ҳужумчи охирги учта ўйиннинг барчасида гол уришга муваффақ бўлди.



