"Ювентус"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
28 янв 2019, 17:43
"Ювентус" расмий сайтида берилган хабарга кўра, жамоа ҳимоячиси Леонардо Бонуччи "Лацио"га қарши баҳсда жароҳат олди.

Футболчи даволаниш жараёнини бошлаб юборди.

Маълумотларга кўра, Бонуччи бир ой майдонга туша олмаслиги мумкин. Агар шундай бўлса, у "Атлетико"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси нимчорак финалининг биринчи ўйинини ўтказиб юборади. Бундан ташқари, "Ювентус" Қатарнинг "Ал Дуҳайл"га ўтаётган Мехди Бенатиани жамоада сақлаб қолиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia