

Томонлар келишувни якунлаш арафасида турибди. Туринликлар 31 ёшли футболчини мавсум сўнгига қадар ижарага олмоқчи, шартнома кейинроқ яна бир йилга узайиши мумкин.
Пьянич А Серия ва молиявий фейр-плей талабларига жавоб бериши учун "Ювентус"да маошини 20 фоизга қисқартиришга рози бўлди.



