UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор". Жамоалар таркиби маълум  10 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  2 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  8 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

Пьянич: "Аббос Файзуллаев "Барселона"га ўтишни истаса, ўз орзусига ишониши ва у томон интилиши лозим" Янгиликлар

Пьянич: "Аббос Файзуллаев "Барселона"га ўтишни истаса, ўз орзусига ишониши ва у томон интилиши лозим"

Илгари "Барселона" сафида ўйнаган ЦСКА ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "армиячилар"нинг ўзбекистонлик аъзоси Аббос Файзуллаевнинг Каталония клубига ўтиш орзуси ҳақида фикр билдирди.

- Сиз "Барселона"да тўп тепгансиз. Сизнингча, Файзуллаевда вақти келиб бу клубга ўтиб, ўз орзусини рўёбга чиқариш имконияти борми?

- Аббосда футбол фазилатларининг бутун бир тўплами мавжуд. У ҳали яна бир неча қадам олдинга силжиши керак, лекин келинг, у айни пайтнинг ўзидаёқ нимага эришганини қарайлик. У қаердан бошлаган ва бундай ёшида нималарга эришди. Файзуллаев мунтазам равишда ўсиб бормоқда, унинг дунёқараши кенг, футболни севади ва ўйиндан завқ олади. Агар у "Барселона"га ўтишни истаса, демак, ўз орзусига ишониши ва у томон интилиши лозим. Йўл жуда мураккаб ва узоқ, бироқ ундан асло четга чиқмаслик ва суръатни пасайтирмаслик керак. Ҳар куни астойдил меҳнат қилиш, машқ қилиш ва бутун куч билан ўйнаш, ҳар жиҳатдан яхшироқ бўлишга интилиш зарур. Бошқа йўл йўқ. Муҳими, ўзига чеклов қўймаслик, аксинча, ҳар қандай вазифани уддалай олишига ишониши керак. Аббосни порлоқ келажак кутаётганига шубҳа қилмайман.

Аввалроқ Файзуллаевнинг "Бенфика"га трансфери барбод бўлгани маълум бўлган эди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика