"Ювентус" хавбеки АПЛга қайтиши мумкин
27 июн 2023 12:40
Янгиликлар
"Вест Хэм" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Денис Закарияга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Клублар икки марта футболчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилишга улгуришди.
Швейцариялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Челси"да ўтказди. 26 ёшли ярим ҳимоячи "кўклар" сафида 11 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Лондонликлар уни сотиб олишмади.
Закариянинг Турин клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар