"Ювентус" ва Миретти шартномани 2027 йилгача узайтирди
21 июл 2023 01:04
Янгиликлар
"Ювентус" ва Миретти шартномани 2027 йилгача узайтирди
Фабио Миретти "Ювентус" билан шартномасини узайтирди.
Турин клуби 19 ёшли ярим ҳимоячи билан янги шартнома имзоланганини маълум қилди. Келишув 2027 йилгача амал қилади.
Миретти "Юве" тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2011 йилдан бери клубда фаолият олиб бормоқда. Футболчи 2021/22 йилги мавсум катталар жамоасида дебют қилган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар