

Турин клуби 28 ёшли серб билан шахсий шартнома бўйича тўлиқ келишувга эришди. "Ювентус" айни дамда "Айнтрахт" билан музокаралар олиб бормоқда.
Томонлар келишувга яқинлар ва трансфер нархини келишишмоқда. "Айнтрахт" ўйинчи учун "Юве" таклиф қилаётганидан 4 млн евро кўпроқ хоҳламоқда.
Костичнинг немис клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Айнтрахт" сафида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 15та ассист қайд этди.



