"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди

Mirjalol Normatov
26 июл 2025
"Ювентус" ҳужумчи Рандал Коло-Муанини жамоага қайтаришни истайди.

ПСЖ форварди ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида туринликлар таркибида ўтказганди. Унинг хатти-ҳаракатлари "Ювентус"га маъқул келган ва янги мавсумда ҳам режаларига киритган.

Бироқ "Ювентус" шошилмаяпти ва футболчини ўз шарт-шароитларига мослаган ҳолда ишларни якунламоқчи. Барчаси футболчининг истакларига боғлиқ бўлади. Айни дамда "Юве" ПСЖнинг Коло-Муани борасидаги якуний қарорини кутмоқда.

Коло-Муани "Юве" таркибида 22 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 3 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports