

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Рома" ўйинчи учун 50 млн евро хоҳламоқда. "Кекса синьора" нархни тушириш учун битимга ўз ўйинчисини қўйишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳужумчи Мойзе Кин бўлиши мумкин.
Заньоло "Рома"га 2018 йилда "Интер"дан 4,5 млн евро эвазига ўтди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
22 ёшли италиялик жорий мавсум "бўрилар" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 8та ассист қайд этди.



