

Олдинроқ, "Рома" Стротманни сотмоқчи эмаслиги ОАВда эълон қилинганди, аммо голландияликнинг шартномасида белгиланган 45 млн. евролик товон пули туфайли футболчи клубини ўзгартириши мумкин. Бунинг учун "Ювентус" ва Кевин келишиб олса бўлгани.
Стротман жорий ёзда "Рома" билан шартномасини 2020 йилгача узайтирган эди. 27 ёшли "Рома" ярим ҳимоячиси 2013 йилда ПСВдан "бўрилар" сафига ўтган.



