

“Ювентус” “Сассуоло” аъзоси Мануэль Локателли билан келишувга эришишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Шу туфайли туринликлар Жакани трансфер қилиши мумкин.
Шунингдек, 28 ёшли футболчи борасида “Рома” лондонликларга расмий таклиф (12+3 млн евро трансфер учун) юборди. Бироқ, “Арсенал” 20 млн евро хоҳламоқда.
Швейцария ТЖ аъзоси 2016 йил “Боруссия М”дан “тўпчилар” сафига келиб қўшилган. Унинг жамоа билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади.



