"Ювентус" ПСЖга Икарди бўйича расмий таклиф беришга тайёр

Alisher
14 дек 2021
"Ювентус" қишки трансфер ойнасида ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икардининг трансферини амалга оширмоқчи.

Турин клуби расмий таклиф тайёрлади, бу ҳақда ўйинчининг атрофидаги инсонлар хабар беришмоқда.

"Ювентус" аргентиналикни мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи. Ижара шартномасида харид қилиш ҳуқуқи ҳам бўлади.

28 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида якунига етади.


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport