"Ювентус" Дибаланинг маошини туширмоқчи

Alisher
17 янв 2022
"Ювентус" Пауло Дибала билан янги шартнома бўйича таклифни қайтариб олишга қарор қилди.

"Кекса синьора" ортиқ аргентиналик форвардга йилига 8 миллион евро тўлашни хоҳламаяпти.

Клуб раҳбарияти футболчининг маошини туширмоқчи. Туринликлар Дибала жорий трансфер ойнаси сўнггига қадар бошқа клублардан яхши таклиф олмайди деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга "Ювентус" ўйинчини текинга қўйиб юбориш хавфига эга, агар у билан ҳамкорликни узайтириш борасида келишувга эришмаса, Дибала текинга кетиши мумкин. Паулонинг шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади.


AlisherМуаллиф
Манба: Football-Italia