

Ўйиннинг 4-дақиқасида Криштиану Роналду жарима зарбасини тепиш имкониятига эга бўлди. Португалиялик футболчининг зарбасидан сўнг "Локомотив" дарвозабони Гильерме оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборди. Якунда эса тўпни Аарон Рэмзи дарвозага киритди.
"Ювентус" учун ҳаммаси яхши тугади. "Локомотив" жуда ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Дуранг ўйин учун адолатли ҳисоб бўлар эди. Асосийси, бугун Криховяк менга гол ура олмади.
Гильерменинг хатоси? Яхшиямки бу ҳол мен билан эмас, у билан содир бўлди. Ёмғир сабаб майдон майсаси ҳўл бўлган эди. Тўпни ушлаб олиш бўйича мен ҳам қийинчиликка учрадим", - дейди Шесни.



