

Ўз ўйинида зафар қучган "кекса синьорра" мусобақа жадвалида етакчига айланиб олди. Массимилиано Аллегри учун эса бу ғалаба бош мураббий сифатида Италия чемпионатидаги 300-си бўлди. Бунгача мусобақада 300 ва ундан кўпроқ ғалабага фақатгина икки мураббий эришган: Жованни Трапаттони (352) ва Нерео Рокко (302).



