"Ювентус" 20 ёшли форвард билан шартнома имзолади

Alisher
22 янв 2021
"Лугано" форварди Кристофер Лунгойи "Ювентус" билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда "Ювентус" расмий сайти маълумот бермоқда.

20 ёшли асли келиб чиқиши конголик бўлган швейцариялик футболчи U23 жамоасида ҳаракат қилади. Туринликлар унинг трансфери учун 200 минг евро тўлашди.

Лунгойи жорий мавсум Швейцария чемпионати доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракат амалга ошира олмади.


AlisherМуаллиф
Манба: juventus.com