⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди
02 сен 2024 15:00
Янгиликлар
⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди
Ушбу интервью давомида бош мураббийга терма жамоа дарвозабонлари ҳақида ҳам савол берилди.
- Абдувоҳид Неъматов "Насаф"да фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. У Олимпия Ўйинларида ҳам иштирок этди. Шунингдек, Эрон жамоасига кўчиб ўтган асосий дарвозабонимиз Ўткир Юсупов ҳам бор. Терма жамоанинг яқинлашиб келаётган учрашувларида терма жамоамиз дарвозасини ким қўриқлайди, деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда.
- Бу ҳақда олдин ҳам гапириб ўтганман. Штабимда дарвозабонлар мураббийи бор ва ушбу саволингизга у жавоб бериши керак. У қандай қарор қабул қилса, мен унинг қарорига қўшиламан", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига.

Сречко Катанец билан бўлган интервьюни тўлиғини тез орада championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар