UZ

Сўнгги янгиликлар

21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0

Юртимизга Германия Бундеслигасида фаолият юритаётган мутахассислар ташриф буюришди Янгиликлар

Юртимизга Германия Бундеслигасида фаолият юритаётган мутахассислар ташриф буюришди

Аввал хабар берганимиздек, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашув чоғида ОФКнинг етук мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш борасида келишувга эришганди.

Ана шу келишувга кўра, бугун 8 февраль куни юртимизга Осиё футбол Конфедерациясининг мутахассислари Жоерн Шлим ва Марсель Исакович ташриф буюришди. Бу мутахассислар аслида Германия Бундеслигасида фаолият юритишади. ОФК футбол клубларининг фаолиятини ривожлантиришда Европа тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Жоерн Шлим ва Марсель Исакович каби юқори малакали мутахассисларни Осиё клубларига жалб қилмоқда.

ОФК томонидан юборилган мутахассислар  12 февралга қадар мамлакатимизнинг 4та клуби - «Пахтакор»,  “Локомотив”, “Бунёдкор”  ва “Динамо” Самарқанд клубларида бўлишади. Улар бу клуб вакилларининг лицензиялаш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари билан яқиндан танишиб, уларга ўзларининг амалий маслаҳатларини беришади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика