

"Келажакда бўлиши мумкин. Ҳозир эмас. Менда вақт йўқ ва иш бор - оғир иш. Мен бу ерда кўп нарсаларга жавоб бераман, шу сабаб бошқа чақириқларни изламайман. Эрталабки уйғонишдан сўнг менда етарлича муаммолар бор", - дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Йоахим Лёв Германия терма жамоасини 14 йилдан бери бошқаради.
Яқинда Германия терма жамоаси 1931 йилдан бери ўзининг энг йирик мағлубиятини Испания (0:6)дан қабул қилиб олди.



