Юрген Клопп: "Биз учун қийин дамлар. Аммо йигитлар ўзларини кўрсата олишди"

Aziz Tukhtamuradov
21 янв 2022
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Кийиниш хонасида барча хурсанд. Қийин ўйин. Биз учун қийин дамлар. Аммо йигитлар ўзларини жуда яхши кўрсата олишди. 

"Арсенал" биринчи бўлимни яхши бошлади. Кейин биз яхши футбол ўйнадик ва кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлим ҳам шунга ўхшаш бўлди. 

Биз иккита мўжизавий гол урдик - Диогу Жота ёнмоқда. У жамоамиз сафига келиб қўшилганида бизга ёрдам бера олишини билардик. У жамоамиз билан бирга олдинга қадам ташлади ва жаҳон миқёсидаги ҳужумчига айланди", - деди германиялик мутахассис. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC Sport