

“Ўйинни яхши бошладик. Мен айнан шундай футбол ўйнашни хоҳлайман. Ҳимоядан ҳужумга чиқиш борасида ишлашимиз керак. Ўйинда устунлик қилдик, бироқ рақиб бизни осонлик билан синдира олди. Машғулотлар вақтида ишлаган нарсаларимизнинг кўпини ўйинда кўрдим. Биз голлар уришимиз ва ғалаба қозонишимиз лозим”, — дейди Фредди Юнгберг.



