

"Бавария" клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Эрик Максим Шупо-Мотингни айнан ҳозир клубдаги энг яхши ўйинчилардан бири деб атади.
"Шупо-Мотингнининг шартномаси билан унчалик ҳам ўйлаётганим йўқ. Бу иш билан Хасан Салихамиджич шуғулланади.
Мен унинг ўйинидан жуда мамнунман. Менимча у жамоада ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда. Шупо-Мотинг ҳозирда "Бавария"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири", -дейди Юлиан Нагельсманн.



