“Ёзёвон-Лочинлари” – “Андижон” учрашуви Фарғонада бўлади

Aziz Tukhtamuradov
10 май 2017
Эртага 11 май, пайшанба куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида биринчи лиганинг 9-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Виталий Легай бошқарувидаги “Андижон” сафарда “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув Ёзёвон туманидаги стадионда эмас балки Фарғона шаҳридаги “Нефтчи СК” (Киргули мавзесидаги) стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 16:00га белгиланган. 

Эртага бўлиб ўтадиган 9-тур учрашувлари билан танишинг.

"Нурафшон" – "НБУ-Осиё"

 "Машъал-2" – "Янгиер"

 "Цементчи" – "Зомин"

 "УзДонгЖу" - "Ғаллаорол"

 "Норин" – "Истиқлол"

 "Ёзёвон"-"Лочинлари" – "Андижон"

 "Орол" – "Насаф-2"

 "Хоразм" – "Сурхон"


Мухлисларни қизиқарли кечиши кутилаётган ушбу баҳсларга таклиф этиб қоламиз. 


“Андижон” матбуот хизмати.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia