UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  12 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  8 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1

“Ёшлик” жамоаси – Хоразм вилояти ҳокими кубоги соҳиби Янгиликлар

“Ёшлик” жамоаси – Хоразм вилояти ҳокими кубоги соҳиби

Урганч шаҳрида Хоразм вилояти футбол федерацияси ташаббуси остида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Хоразм вилояти ҳокими кубогининг 2017 йилги ғолиби аниқланди.

Вилоят  марказида қад ростлаган муҳташам “Ёшлик” спорт мажмуаси ўйингоҳида ташкил этилган мусобақада воҳанинг 13 та жамоаси қатнашди. Дастлабки босқич ўйинлари 4 гуруҳда олиб борилди. Гуруҳ ғолиблари эса ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Ярим финалнинг дастлабки баҳсида Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” жамоаси жорий йили бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод” спорт ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Баркамол авлод-2017” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кейинги учрашувда эса Ҳазорасп туманининг “Жайҳун” жамоаси Урганч шаҳридаги 5-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати футболчиларини  3:0 ҳисобида енгди.
Натижада, “Ёшлик”(мураббийи Вали Султонов) ва “Жайҳун”(Шоназар Раҳматуллаев) жамоалари ҳал қилувчи учрашувда ўзаро баҳс юритди. Ушбу ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмади, 2:2. Қўшимча вақтда бироз фаол  ҳаракат қилган В. Султонов шогирдлари рақиблари дарвозасига яна битта тўп киритиб, “Ёшлик” жамоасининг 3:2 ҳисобдаги ғалабасини таъминлашди. Ғолиб жамоа сафидан тўпларни Баҳодир Раҳимов, Темур Бекчанов, Ҳабибулла Матёқубовлар киритишди.

- Жамоамизнинг ютуғидан жуда мамнунмиз, - дейди Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Жамоладдин АБДУЛЛАЕВ. – Албатта, ушбу муваффақиятда мураббийларимизнинг муносиб ҳиссаси бор. Насиб қилса, мазкур ютуқдан руҳланган ҳолда иқтидорли футболчиларни вояга етказиш йўлидаги изланишларимизни давом эттираверамиз.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида “Ёшлик” жамоаси Кубок ва совғалар билан тақдирланди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика