Ёрқин Назаров: "Юқори прессинг қўллаганимизнинг сабаби ғалаба қозониш ва лигада қолиш учун ҳаракат эди"
01 ноя 2023 21:37
Янгиликлар
Ёрқин Назаров: "Юқори прессинг қўллаганимизнинг сабаби ғалаба қозониш ва лигада қолиш учун ҳаракат эди"
- ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бизнинг мақсадимиз рақибга жанг таклиф этиш эди. Биз ушбу вазифани бажардик. Йўлнинг ўзида 4-5 соат вақтимизни сарфладик. Шунга қарамасдан йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда 4та голли вазиятларга эга эдик. Агар вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда 2-3та гол урган бўлар эдик. Футбол шундай ўйин. Сиз урмасангиз, сизни жазолашади.
- "Турон" жамоаси лигада қолиш имкониятларини яна камайтириб юборди. Жамоа ушбу ҳолатдан чиқиб кета оладими?
- Лигада қолиш учун ҳали ҳамон имкониятларимиз бор. Олдиндаги учта ўйинда ғалаба қозонсак лигада қолишимиз мумкин. Сўнги турга қадар курашамиз.
- Ўйиннинг биринчи дақиқалариданоқ "Турон" юқори прессинг билан ўйнади. Ҳужумчилар Ҳолмуродов ва Азимовлар рақиб ҳимоячиларини анча қийнашди. Ҳолмуродовнинг захирага олинишининг сабаби чарчоқ аломатларими ёки бошқа сабаб борми?
- У чарчаб қолди. Ҳолмуродов тезкор футболчи. Жуманқўзиев эса Ҳолмуродовдан ҳам тезроқ ва шу сабабдан уни майдонга туширдим. Юқори прессинг қўллаганимизнинг сабаби - ғалаба қозониш ва лигада қолиш учун ҳаракат эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар