UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  5 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  32 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"

Суперлиганинг 10-тури доирасида "Насаф" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Локомотив" бош мураббийи Ёрқин Назаров фикрларини билдирди.

- "Насаф"ни Суперкубокни қўлга киритгани билан табриклайман. Бугун Ўзбекистонннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Ўйинга келадиган бўлсак, ҳисоб йирик кўриниш олди. Биз ўз ўйинимизни ўзгартирадиган ҳолатдамиз. Шунинг учун барча ишлар ҳам ўхшамади. Иккита голни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Биз ўз ўйинимизни йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз.

"Насаф" одатда ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоаларга қарши ўйнашга қийналади. Бугунги ҳисобга қарайдиган бўлсак, барчаси ўз сўзини айтиб турибди. Тактика ҳақида тўхталсангиз.

Айтганимдек, биз ўйин услубини ўзгартириш жараёнидамиз. Шу сабабли йигитлар пас ўйнаб, ҳужумга чиқишга қийналиб, тўпни тепиб юборишмоқда. Биз ҳали ҳам ўйинни йўлга қўйиб олиш жараёнидамиз. Балки иккита хато қилиб қўймаганимизда ҳам "Насаф" жуда кучли жамоа. Ортиқча ҳеч нима дея олмайман ва жамоани ғалаба билан табриклайман.

- Нима сабабдан "Локомотив"га барқарорлик етишмаяпти? Жамоа захираси жуда тор. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоа кучайтириладими?

- Биринчи саволингиз тўғри. Ўтган ўйинни яхши ўтказдик. Йигитлар мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни амалга оширишга ҳаракат қилишди. Бугун эса унчалик ўхшамади. Ёмон ўйнамадик, фақатгина ўша иккита хато ҳаммасини ҳал қилди. Кучли жамоага қарши ўйнадик, шу сабабли қаердадир улгурмадик. Рақиб техник томонлама жуда кучли, таркибнинг ярми терма жамоага номзод. Ўзгаришлар бор, уларни майдонга туширишга ҳаракат қилдик. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилишди. Лекин ишлар ўхшамади. Бизда барқарор таркиб йўқ. Ким ўзини яхши кўрсатса, ўшани майдонга туширяпмиз. Режада янги футболчиларни олиб келиш бор.



- "Локомотив"ни ёшартириш ва ёшларга имкон бериш вақти келмадимикин?

- Клуб лойиҳасида бир-икки йилдан кейин ўз академияси тарбияланувчиларини ўйнатиш бор. Шу сабабли бугун 2006 йилда туғилган Жаҳонгир Хошимбоевни майдонга туширдик. Жавоҳир Мубараковни ўйнатдик. Яна бир ёш футболчимиз бор - Лазизбек Мирзаев. У ҳозир жароҳатда. Ёшларни таркибга қўшиб-қўшиб бораверамиз.

- Сиздан аввал ишлаган мураббий футболчиларнинг шахсий муаммолари бор ва уларни бартараф қила олмаётганини айтганди. Сиз жамоа бошқарувини қўлингизга олганингиздан кейин ушбу муаммолар билан қизиқиб кўрдингизми?

- Ҳа, муаммолар бор. Стоймирович сўнгги интервьюсида таркибга келиб қўшилган футболчилар ўз жамоасида захирада ўтириб қолган деб айтмоқчи бўлганди. Захирадаги футболчиларни асосий таркибга киритганимга, улар ўйнай олмаяпти демоқчи эди. Кейинги ўйингача икки ҳафта бор, ўртада ўртоқлик ўйинлари орқали ўзимиз истаган ўйин услубига ўтиш жараёнини олиб борамиз. Умуман олганда ёмон ўйнамадик. Хатоларни устида ишлаш керак.

- Пенальти белгиланиб, бекор қилинганидан кейин қандай ҳолатга тушдингиз?

- Ўшанда пенальти юз фоизлик ва ВАР орқали футболчига қизил карточка берадими деб ўйлагандим. Бироқ у пенальтини бекор қилди. Менга четдан футболчи дарвозага бораётган тўпни қўли билан қайтариб юборгандек кўринди. Ҳакамликни текширадиган ташкилот бор, улар барчасига баҳо беришади.




Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика