UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Ёрқин Назаров: "Шогирдларим ўйиндан аввал "Сурхон"ни мағлуб этдик, деб ўйлашди" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Шогирдларим ўйиндан аввал "Сурхон"ни мағлуб этдик, деб ўйлашди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Сурхон" — "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Шогирдларим бир-икки ўйинда ғалаба қозонгач, "Сурхон"ни ўйиндан аввал мағлуб этдик, деб ўйлашди. Шу боис, биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўз ўйинимизни кўрсата бошладик ва вазиятлар яратдик. Аммо рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Ёшлар билан ишлаш яхши, бироқ уларда барқарорлик етишмайди. Биринчи бўлимда жамоани танимадим. Иккинчи бўлим нисбатан яхшироқ ўйнаганимизга қарамай, рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклаймиз.


- Ўтган мавсум "Сурхон"да фаолият олиб боргансиз. Ўша жамоа билан ҳозиргиси орасида қандай фарқ мавжуд?

- Ҳозирги "Сурхон"да ёшлар яхши ҳаракат қилишяпти. Қолаверса, мураббийлар ҳам ёш. Ўтган йилги жамоада испаниялик мутахассислар ишлаганди. Улар бизнинг менталитетга мослашгунга қадар анча вақт ўтди. Ҳозирги жамоанинг ҳолати турнир жадвалида ҳам акс этиб турибди.


- "Турон"нинг Суперлигада жон сақлаб қолишидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Жамоада имконият бор. Охиригача курашамиз. Жорий йилги мақсадимиз — чемпионатда жон сақлаб қолиш.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика