UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  2 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  1 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  7 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   8 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0

Ёрқин Назаров: "Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор"

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Турон" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Яйпан аҳлини ва "Турон" мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Раҳбариятга ва футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Мазкур баҳс ҳал қилувчи мақомда эди. "Сўғдиёна"дан уч очко тортиб ололмасак, буёғига қийин бўлишини шогирдларимга айтгандим. Барака топишсин, улар вазифаларни икки таймда ҳам 90-95% бажарди. Қийин ўйин бўлди. "Сўғдиёна" шаклланган жамоа ҳисобланади. Ғалаба интригани сақлаб қолишмизга ёрдам берди. Бугун "Қизилқум" ва "Олимпик" 2 очкодан маҳрум бўлди ва биздан кўп узоқлашмади. Биз эса "Бухоро"ни қувиб ўтдик. Суперлигада қолиш умидимиз бор. Олдинда 4 та ўйин бизни кутиб турди. Ишлашда даврҳом этамиз. 

- "Сўғдиёна"да ҳам бир муддат фаолият олиб боргансиз. Улардаги кўп футболчининг салоҳиятини яхши биласиз. Бугунги ғалабада бунинг боғлиқлиги борми?

- Тўғри, кўпчилигини яхши биламан, лекин "Сўғдиёна"да ўйин услуби ўзгарган. Шунга қарамай, уларга қарши тўғри таркиб танлай олдик. Қолаверса, муносиб тактика қўлладик. Хатолар бизга қиммат тушарди, бироқ йигитлар барча вазифани тўғри бажарди. Жиззахликлар биринчи даврадан сўнг ёшарди. Уларга яхши футболчилар бор. 

- Йўқотишлар ўрнини қандай тўлдира олдингиз?

- Таъкидлаганингиздек йўқотишларимиз бор. Муртозаев эртадан машғулотларга киришади. Комилов ҳам тикланиш жараёни ўтамоқда. Ёшларда дастлаб тажриба кам эди, ўйиндан ўйинга ишончи ортмоқда. Йўқотишлар ўрнини ёшлар билан тўлдиряпмиз. Улар бизни уялтиришмаяпти.

- Навбатдаги учрашувлар ҳақида фикрингиз...

- Кейинги рақибимиз ОКМК ҳисобланади. Уларнинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдик. Қайси жамоа билан ўйнашимиздан қатъи назар, фақат ютишимиз керак. Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор?! Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз. 

- Бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси Раҳим Давронов деб ҳисоблайсизми? Ҳужумчилар ҳам рақиб ҳимоячиларига доимий босим ўтказиши тактиканинг бир қисми эдими?

- "Сўғдиёна" бугун ҳимояда бирор марта олдинга тўпни тепиб юбормади, фақат паслар орқали вазиятга чиқишга уринди. Биз эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Фойдаландик ҳам. Ушбу ўйин услуби кўрсатмаларга асосланган эди. Энг яхши футболчига келсак, Раҳим бунга лойиқ. Лекин бугун барча ўйинчилар яхши ўйнади. Уларга баракалла деб қоламан.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика