UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  1 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  43 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4

Ёрқин Назаров: "Ҳакам "Навбаҳор" футболчисини четлатмади" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Ҳакам "Навбаҳор" футболчисини четлатмади"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Ёрқин Назаров қатнашди.

- Биринчи навбатда, бугунги ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитлар топшириқларимизни ўз ўрнида бажаришди. "Навбаҳор"нинг сўнгги иккита ўйинини таҳлил қилиб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Футболчиларимиз катта куч ишлатишди, ҳатто захира алмаштиришларини қилишга ҳам улгурмадик. Йигитларга раҳмат, - дейди Ёрқин Назаров.

- Ҳакамларга эътирозим йўқ. "Навбаҳор" томонига бироз ён босиш кузатилган бўлсада, эътирозим йўқ.

- Бугун сариқ карточкаларимиз кўп бўлди, лекин биз эмас, "Навбаҳор" футболчилари қўполроқ ўйнашди. Қизил карточкага тортадиган вазият ҳам бўлди, лекин ҳакам "Навбаҳор" футболчисини четлатмади.

- Бугун сариқ карточкаларимиз кўп бўлди, вақт чўзишлар кузатилди, лекин асосийси, ғалаба қозондик. Яхши ўйнаб "Пахтакор" ва АГМКга ютқаздик. Менга қолса, бугунгидек ўйнаб, ғалаба қозонишимиз муҳимроқ.

- Ёзги трансфер ойнасида футболчи олишимиз керак. Бугун ҳам захирадан ўйинчи туширолмадик. Суперлига ва Про лига жамоаларидан футболчи оламиз, айрим ўйинчиларни кузатяпмиз. Раҳбарият рухсат берса, харидларни амалга оширишимиз керак, таркибда рақобатбардошликни оширишимиз шарт, - дея фикрларини якунлади Ёрқин Назаров.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика