UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Ёмонни яхшисан десанг, бир кун яхши бўлади Янгиликлар

Ёмонни яхшисан десанг, бир кун яхши бўлади

Теглар :  Олий лига
Раҳматли бобом (онамнинг дадалари) жуда ширинсўз, ҳеч кимни ёмон демайдиган одам эдилар.

Кексайган пайтлари бир қўлларида хасса, мен бир ёнларидан етаклаб бир жойга маросимга олиб бордим. Йўлимиздан бир ака чиқиб қолди. Озгина кайфи ҳам бор, бир икки ўғрилик қилганлари ҳақида ҳам эшитганман. “Ассалому алайкум ҳожи бобо”  деб салом берди. Бобом алик олгач, қўлларидаги хассани менга бериб у кишини узоқ дуо қилдилар. Сиз яхши йигитсизда деб хайрлашдилар. Шундан сўнг мен бобомга, "бу йигит ўғри, ароқхўр бўлса сиз уни яхши йигитсиз деб роса дуо қилдингиз” дедим. Шунда бобом “Э болам ёмон одамни ҳам яхшисан десанг, бир кун яхши бўлади. Яхшиниям ёмонсан десанг бир куни у албатта ёмон бўлади” дедилар.

Америкалик бир олим ажойиб тадқиқот ўтказибди. У иккита  оддий идишга бир хилда тоза сув қуйибди. Бир идишдаги сувни ёруғ, чиройли хонага қўйиб, иккинчисини қоронғу бир хонага олиб кириб қўйибди. Бир ой мобайнида кунига иккала хонага ҳам кирар экан. Биринчи ёруғ хонадаги сувни олдига кириб “сиз жуда мазали сувсизда, рангингиз ҳам тиниқ. Сизни ичган одамга шифо сувсиз” каби сўзлар билан сувни мақтаб чиқаркан.

Қоронғу хонага қўйилган сувни ёнига кириб эса, ёмон сўзлар билан сўкиб, дунёда ундақа бемаза, ифлос сув йўқлигини айтаркан. Биринчи хонадаги сув кундан-кунга тиниқлашиб, шаффоф бўлиб борибди. Иккинчи хонадаги сув эса бир ой ичида қорайиб кетибди.

Бу йилги чемпионатимиз ҳам якунланиб бормоқда. Ҳар қайси жамоа кўрсатган ўйинига яраша турнир жадвалида ўз ўрнига эга бўлди. Чемпионатимиз ҳақида, ПФЛ ҳақида йил давомида кўп ва хўп гапирилди, ёзилди. Бу йилги чемпионатимиз мухлислар йиғиш борасида энг ёмон кўрсаткичга эга бўлди. Айниқса пойтахтдаги ўйинларга  мухлислар ташрифи ачинарли аҳволда бўлди. Мухлислар ташрифи борасида Бухоро, Навоий ва алббатта водий жамоалари ҳар ҳолда яхши кўрсаткичга эга бўлдилар. Лекин Фарғона, Қўқон, Наманган ва Андижон шаҳарларида стадионлар ҳар йилгидек тўлиб тошмади. Бунга сабаб биринчи ўринда водий жамоаларининг кўрсатган ўйинлари бўлса, иккинчи сабаб чемпионатимиздаги “келишилган ўйин”лар ҳақидаги гап-сўзларнинг болалаб кетгани бўлди менимча. Охирги пайтларда айрим  мухлислар учун “тоза”  ўйин гўё қолмади. Агар жамоаси ютса, албатта “сотиб олган”, ютқазса “сотиб юборган” бўлди. Мухлисларга бу ўйин ҳеч қандай келишилмаганини тушунтириб бўлмай қолди.  Тўғри чемпионатимизда шубҳали туюлган ўйинлар бўлди. Лекин ўша ўйинни ҳам келишилганлигини ким исботлайди.  

Бир иккита жамоаларнинг шубҳали туюлган ўйинларини кўриб бутун чемпионатдаги ўйинларни келишилганга чиқариб юбориш манимча адолатсизлик.  Шу ўринда айрим футбол ичидаги шахслар ва айрим ҳамкасбларимиз ҳам стадионга бормай туриб, ўйинни кўрмасдан натижани эшитгач “ҳа у келишилган, билардим шундай ҳисоб бўлишини” деб юборишлари мухлисларни янада футболдан совишларига олиб келмоқда. Ҳозир мустақил республикамизда  ҳукумат назоратисиз ҳеч бир соҳа қолмади. Футбол соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Кимки “қинғир иш”га қўл ураётган бўлса, бир кун албатта жазосини олиши муқаррар.

Нима демоқчиман келинглар ҳадеб шубҳа қилавермай, яхши ўйин кўрсатган жамоалар ва футболчиларни  мақташни ҳам билайлик. Бу гапларимиздан “ёмон”лар уялиб, бир кун яхши бўлар. Зеро биз ўзбекмиз, ўзбекона маданиятимиз, урф-одатларимиз бор. Ёмонларга инсоф тилаб, яхшиларнинг кўпайишига умид қилайлик.

Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика